18:13 | 03.06.24

                       

Тошкентдаги айрим йўллар 1 ойга ҳаракатланиш учун ёпилади

Тошкентдаги айрим йўллар 1 ойга ҳаракатланиш учун ёпилади.

Тошкент тумани ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур туман ҳудудидаги айрим йўллар вақтинча ёпилишини маълум қилди.

Хабар берилишича, Тошкент тумани 4К702 «М39b автойўли (25км)-Ҳасанбой қ. Шўробозор. қ» автомобиль йўлининг 5-9- км қисми таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 4 июнь санаси эрталабки соат 07:00дан 3- июлгача (таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар) транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Ушбу ҳудудда кўприк таъмирланиши ҳам режалаштирлиган. Таъмирлаш ишлари Жаҳон банки ҳисобидан қилиниши айтилди.

Йўл ёпилиши муносабати билан автотранспорт бошқарувидаги шахслар 4К703 «М39b автойўли (26 км)-Октабр қ.-Шўробозор қ.» автомобиль йўлидан ТХAY орқали ҳаракатланишлари, яъни туман марказига айланиб ўтишлари мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: