12:10 | 01.02.24

                       

Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобил шиналари ёқилганлиги аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Бектемир туманидаги корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг филтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобил шиналаридан фойдаланилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.

Ҳозирда табиатга етказилган зарарни ҳисоблаш учун иссиқхонага эколаборатория ходимлари жалб қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: