20:11 | 16.02.24
«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчилардан тезлик талабларига қатъий амал қилишни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишни сўради.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳрида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво туфайли йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар берди.
Жамият ҳайдовчи ва йўловчилардан қуйидагиларни сўраган:
«Шу билан бирга, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: