18:43 | 28.05.24
«Ота-оналар мактаб маъмуриятини огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан пул йиғмоқчи бўлган». Тошкентдаги мактабда ремонтга пул йиғилаётгани изоҳланди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 6-мактабда 4-синф ўқувчилари ота-оналаридан мактаб ремонтига пул йиғими амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, Сергели туманидаги 6-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчилари ота-оналари Telegram гуруҳида мактаб маъмурияти ҳамда синф раҳбарини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан пул йиғимини амалга оширмоқчи бўлган ва ўзаро муҳокама қилган.
Ушбу мурожаат юзасидан мактаб маъмурияти, синф раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда барча қатнашчилар ҳеч қандай пул йиғимларини амалга оширмаслиги бўйича огоҳлантирилиб, «ташаббускор» ота-оналардан тушунтириш хатлари олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: