14:21 | 24.11.23

                       

Тошкентдаги подстанциялардан бирида авария содир бўлди

Бир нечта ҳудудлардаги электр таъминотида узилиш юзага келган

Тошкент шаҳрида «Сағбон» подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида фавқулодда авария ҳолати содир бўлди, деб хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали.

Ушбу подстанция Олмазор туманининг Қорақамиш 1/2, 1/3, 2/1, 2/4-мавзелари, «Пахта», «Тепа Гузар», «Сағбон», «Гулзор» МФЙлари, Норас Тепа, Нозимахоним 3-тор, Сагбон 1, 2, 12 ва 13-тор, Келес йўли, Оразбоева, Олтинсой, Мойариқ, Мойқўргон, Г. Гафуров, Охунбобоев ҳамда Дадабаева кўчалари ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаган.

Тезкор бригадалар зарур электр қурилмалари ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан носозликни бартараф этишга жалб этилган. Зудлик билан носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланиши маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: