20:21 | 26.03.24

                       

Тошкентдан Америкага учиш нархи қанча?

Uzbekistan Airways Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида билетлар нархи маълум қилди. Ҳозирда авиачипта учун 3 фоиз чегирма эълон қилинган.

Uzbekistan Airways ахборот хизмати Тошкентдан Нью-Йоркка самолёт билетлари нархини эълон қилди.

Қайд этилишича, ташкилот МДҲ давлатлари орасида АҚШга трансконтинентал авиақатновларни замонавий узоқ парвоз пайтида қулай шароитларни таъминловчи Boeing 787-Dreamliner авиалайнерларида амалга оширувчи ягона авиакомпания ҳисобланади.  

Нью-Йоркка авиачипталарни 7 860 000 сўмдан, Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида эса 13 876 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Ҳозирда чипталарга 3% чегирма эълон қили билан Узбекистан Аирwайс иловаси ва www.uzairways.com сайтида амалга оширинг.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: