11:42 | 13.10.23 710
Тошкентдан Фарғонага учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Наманганга қўнишга мажбур бўлди
Маълумотларга кўра, самолёт соат 09:12 да Наманган аэропортига қўнган.
Фарғона аэропортида ноқулай об-ҳаво кузатилгани учун Тошкент-Фарғона рейсидаги самолёт экипажи Намангандаги аэродромга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.

Бугун 13 октябр куни Фарғона халқаро аэропортида кучли шамол кузатилаётганлиги сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY81 (Тошкент-Фарғона) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган ва соат 09:12 да қўниш муваффақиятли якунланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12-14 октябр кунлари ҳаво ҳарорати -1…-3 даражагача тушиб кетиши хабар қилинганди.