20:12 | 13.05.24

                       

Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади. Чипталарни темир йўл чиптахоналаридан ва электрон тарзда сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистонда «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча поездлар қатнови бошланди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Самарқанд – Тошкент – Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилган.

Поезд қуйидаги жадвал асосида 17, 18, 19 май кунлари ҳаракатланади:

  • 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
  • Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
  • 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
  • Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz», – дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: