8:18 | 01.07.24

                       

Тошкентнинг айрим ҳудудларига «свет» етказиб бериш тўхтатилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларига «свет» етказиб бериш тўхтатилади

Бектемир туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 1 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: «Бектемир», «Ҳ. Байқаро», «Абай», «Олтинтопган», «Чашма», «Устозлар», «Иқбол» ҳамда «Миришкор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 05:00 дан 18:00 гача;
  • «Нурли йўл», «Мусаффо» ва «Соҳил» МФЯларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: