9:17 | 28.02.24
Пойтахтнинг 3 туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида амалга оширилиши айтилган.
Тошкентнинг 3 туманида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ шаҳар филиали хабар берди.
Қайд этилишича, Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 28 февраль куни қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Қўшимча қилинишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: