12:33 | 12.04.24

                       

Тошкентнинг Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди — видео

Она ва боланинг жасади сувдан чиқариб олинган. Ҳозирда эркакнинг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Renessans TV телеканали Тошкентнинг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетгани ҳақида хабар бермоқда.

Воқеа гувоҳларига кўра, 10 апрель куни 5 ёшли бола Бўрижар канали атрофида ўйнаб юриб, эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетади. Буни кўрган она болани қутқариш учун ўзини сувга ташлайди. Аммо оқимнинг тезлиги ҳамда каналнинг чуқурлиги сабаб бола билан бирга оқиб кетади. Она ва болани қутқариш учун сувга тушган эркак ҳам чўкиб кетган.

Маълум қилинишича, она ва боланинг жасади сувдан чиқариб олинган. Ҳозирда эркакнинг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, қидирилаётган эркак ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: