13:12 | 16.12.23

                       

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўхтатилади

Иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати юзага келган.

Пойтахт ҳокимлиги Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. Унга кўра, Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабр куни айрим манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шайхонтоҳур туманидаги Хувайдо, Алоқа, С-27, С-28 даҳалари, Ниёзов, Боғкўча ва Аброр Ҳидоятов кўчалари, шунингдек, Олмазор туманидаги Вузгородок, Б-1, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний кўчасида таъминот тўхтатилиши билдирилган.

Авариявий таъмирлаш ишлари тугалланиши билан (тахминан бугун соат 19:00 гача) тикланиши билдирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: