14:27 | 23.11.23

                       

Тошкентнинг иккита туманида йўлда телефонда гаплашганлар жаримага тортилди — видео

Пойтахт ҳудудларида «Диққат пиёда» тадбирлари ўтказилмоқда.

Республика ҳудудларининг чорраҳаларида пиёдалар томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг 19-банди бузилиши кўп учрамоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида йўловчиларнинг йўллардаги хавфсизлиги таъминлаш учун «Диққат пиёда» тадбирлари ўтказилиб, қоидабузар фуқаролар жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларининг 19-бандига биноан, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганда телефондан, теле ва аудио маҳсулотлардан фойдаланиш, диққатни чалғитувчи ҳар қандай электрон воситалардан фойдаланиш мумкин эмас.

Маълумот учун, ушбу қоида талабларига риоя этмаган пиёдаларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига биноан, 110 минг сўмдан 330 минг сўмгача жарима белгиланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: