11:01 | 29.06.22
Томонлар бу бўйича меморандум имзолади
Туркия Финляндия ва Швециянинг NATO’га аъзо бўлиш ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Финляндия президенти Мадриддаги NATO саммити олдидан уч давлат ушбу масала бўйича қўшма меморандум имзолаганини айтган. Унда давлатлар бир-бирининг таҳдидларга қарши ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олган.
Таъкидланишича, NATO’га қўшилиш бўйича аниқ қадамлар яқин бир неча кун ичида иттифоқчилар томонидан келишиб олиниши керак. «Аммо энди бу қарор муқаррар», — деган Финляндия президенти.
NATO бош котиби Йенс Столтенберг ҳозирда Финляндия ва Швециянинг альянсга аъзо бўлиши учун йўл очадиган келишув борлигини айтган. У меморандумда Туркиянинг қурол экспорти ва терроризмга қарши кураш билан боғлиқ хавотирлари инобатга олинганини таъкидлаган.
Аввалроқ Туркия Финляндия ва Швецияга NATO’га аъзолик бўйича ультиматум қўйганди. Шунингдек, Россия Финляндияга NATO’га қўшилиш борасида таҳдид қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: