10:21 | 14.11.22
Ҳозирда у ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроқ қилинмоқда
Туркия ҳукумати Истанбулнинг асосий пиёдалар кўчасига портловчи қурилмани қолдириб кетганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилган.
«Бейўғлуга бомба қолдириб кетган инсон Истанбул хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ушланди. У ҳозирда сўроқ қилинмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, турк терговчилари томонидан тўпланган далиллар ҳодисага Сурия гуруҳларининг алоқаси борлигини кўрсатмоқда.
13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 11 киши жароҳатланган, шунингдек, 4 киши ҳалок бўлган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: