18:23 | 29.02.24

                       

Уч кишини ўлдиришда гумонланган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда ушланди

Уч кишини ўлдиришда гумонланган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда ушланди. Хабарга кўра, у 2016 йилда шериги билан Москва вилоятида бўлган вақтида 3 кишини ўлдирган.

Қозоғистонда полиция ходимлари Россияда уч кишини ўлдирганликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркистон вилоятида Жибек-Жоли назорат-ўтказиш пунктида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланган. У 2016 йилда шериги билан Москва вилоятида бўлган вақтида 3 кишини ўлдирган.

«Жами 19 февралдан 27 февралга қадар Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қидирувда бўлган 87 нафар жиноятчини қўлга олган, улардан 17 нафари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига кўра амалга оширилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Украинадаги урушда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони очиқланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: