20:31 | 27.05.24
Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизга яқин қисми сейсмик фаол ҳудудларда яшайди. Ўрганишларга кўра, мамлакатимиздаги айрим кўп қаватли бинолар ва минглаб якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолатда кўтарилган.
Ижтимоий тармоқларда «яқин кунлар ичида магнитудаси 6.5 балл бўлган зилзила рўй бериши мумкин», деган ваҳимали хабарлар пайдо бўлди. Тахминларга асосланган, аммо расмий хабар кўпчиликни саросимага солиб қуйди. Фанлар Академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова томондан маълум қилинган хабарга кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси М 6,5 балл ва унда юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор бўлиб, бундан аввал Тошкент ҳудудида 5 марта, яъни 1868, 1886, 1924 ва 1966 йилларда магнитудаси М=6.5, М=6.0 ва М=5.3 сейсмик жадаллиги бўйича 7,8 – 9 баллик зилзилалар қайд қилинган. Шунингдек, 1980 йилда магнитудаси М=5.5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллга тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган.
Ваҳимали хабар қанчалик асосли?
Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизга яқин қисми сейсмик фаол ҳудудларда яшайди. Ўрганишларга кўра, мамлакатимиздаги айрим кўп қаватли бинолар ва минглаб якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолатда кўтарилган. Бундан ташқари, бетартиб тарзда қурилган объектларининг 70 фоизи зилзилага бардошли эмаслиги очиқланган.
Албатта, одамлар ўзларига уй қуришда ёки сотиб олишаётганда молиявий имкониятларини ҳисобга олишади. Шу боис имкон қадар қурилиш материалларидан пулни тежаш, камхарж услубда уй кўтаришни исташади. Табиийки, бундай тушунчага эга одам ўзи томондан қурилган ёки сотиб олинган уйнинг зилзилабардошлиги ҳақида гап очилганда сукунатда қолади. Шунинг учун бундай турдаги ваҳимали хабарлар кўпчиликни саросимага солиб қўяди.
Иқлим ўзгаришининг таъсири
Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов томонидан имзоланган вазирлар маҳкамаси қарорида ёзилишича, сўнгги йилларда, Республика ҳудудида табиий офатлар сони ошган. 2011-2022 йилларда жами 126 та талофотли офатлар юз берган. Бу миқдорнинг 30 га яқинини катта-кичик зилзилалар ташкил этади. Республикада 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиши хавфи мавжуд.
Ўзбекистондаги иморатларнинг 70 фоизи зилзилага чидамли эмас
Кучли зилзилалардан энг кўп зарар кўрадиган хусусий уй-жойлардир. Уларнинг аксарияти шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида жойлашган. Қурилиш вазирлиги берган маълумотларига кўра, қурилган уйлар қайси қурилиш материалидан бунёд бўлганига қараб уларнинг зилзилага чидамлилигини билиб олса бўлади.
Темир – бетон уйлар
Темир-бетондан қурилган уйлар 8-9 балли зилзилага бардош бера олади. Бу табиий офат пайтида энг хавфсиз бинолардир. Уй қуйма конструкция бўлганлиги учун қаттиқ талофат кўрган тақдирда у белгилан томонига қулашни таъминлайди.
Пишиқ ғиштли уй
Деворнинг мустаҳкамлиги, бинобарин уйнинг мустаҳкамлиги ҳамда зилзилабардошлиги ғишт ва қоришманинг сифатига, уларнинг бир-бири билан қанчалик ёпишишига боғлиқ. Деворни ҳар хил материаллардан, масалан, олдин пишиқ ғишт, сўнгра хом ғиштдан ёки бошқа материаллар билан қўшиб қурмаслик керак. Бунда айниқса, пишиқ ғиштни лой қоришмаси билан теришга рухсат этилмайди. Чунки ғишт ва қоришма ўртасида талаб даражасидаги ёпишишга эришиб бўлмайди. Демак, уйнинг зилзилабардошлигини таъминлаш учун деворларни ва устунларни бир хил материалдан қуриш лозим.
Хом ғиштдан кўтарилган уйлар
Хом ғиштдан қуриладиган хусусий уйлар қуйидаги конструктив ечим ва параметрларга эга бўлса, зилзилабардош ҳисобланади:
Бундай уйларни сейсмик фаоллиги 8 балл ва ундан юқори ҳудудларда қуришга рухсат этилмайди.
Хом ғишт деворбоп материаллар ичида мустаҳкамлиги энг паст материаллардан бири. Мазкур ғиштдан қурилган уйларнинг камчилиги қуйидагилардан иборат:
Шундай қилиб, хом ғиштнинг мустаҳкамлиги паст бўлгани боис уй имкон даражасида содда бўлиши керак. Шунинг учун уйнинг пландаги ўлчамлари қанча кичик, шакли содда бўлса, унинг зилзилабардошлиги шунча юқори бўлади.
Пахсадан қурилган уйлар
Пахсадан қурилган уйларнинг энг заиф жойлари шуки, деворларнинг бурчаклари ҳамда бўйлама ва кўндаланг деворларининг туташган жойлари ҳисобланади. Ўша заиф жойларнинг кучайтирилиши уйнинг умумий мутаҳкамлиги ва зилзилабардошлигини оширади. Шу мақсадда заиф жойларни металл тўр (сетка) ёки қамиш билан кучайтириш тавсия этилади. Агар қамиш бутун девор бўйлаб ётқизилса, унинг самараси янада кўпроқ бўлади. Пахса деворни тиклашнинг ўзига хос технологиясига қатъий риоя қилиш лозим. Чунки пахса уйларнинг зилзилабардошлигини таъминлашнинг асосий омили лойни яхши пишитиб, деворни уриб чиқишдир. Биринчи қатор урилгандан сўнг унинг қуришини бир неча кун кутиш керак. Шу давр ичида пахса девор бўлаклари ўзаро киришади (ўтиради) ва унда ёриқлар пайдо бўлади. Сўнгра деворнинг иккинчи, учинчи ва бошқа қаторлари худди шу тарзда уриб чиқилади.
Ёғоч синчли уйлар
Ёғоч синчли уйни сейсмиклиги 7 ва 8 балли ҳудудларда қуриш мумкин. Сейсмиклиги 9 балли ҳудудда қуришга рухсат этилмайди. Уйнинг зилзилабардошлигини ошириш учун каркаснинг тўлдирувчилари имкон даражасида енгил бўлиши ва каркас элементлари билан мустаҳкам боғланиши керак. Тўлдирувчилар зилзила пайтида тушиб кетмаслиги учун уларни каркасга зич тираб териш керак. Сувоқнинг деворга яхши ёпишиши учун сувоқ ишларини каркасни тўлдирувчиларини териш ишлари тугаши билан дарҳол бошлаш керак. Агар лой қоришмага сомон қўшилса деворнинг яхлитлиги янада ортади.
Агар уй қуришдан аввал зилзила таъсирига қаршилик кўрсатадиган нормаларга риоя қилинса, ўз ишининг устаси бўлган мутахассислар жалб этилиб, биноларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказилиб турилса, кучли зилзилалар натижасидаги вайронагарчиликнинг олдини олиб бўлмаганда ҳам уни анча камайтириш мумкин бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: