18:13 | 04.07.21

                       

Украина армиясининг заиф томонлари фош қилинди

АҚШ Конгрессининг таҳлилчилари бу бўйича маълумот берди

АҚШ Конгрессининг Тадқиқот хизмати Украинанинг НАТО стандартларига эришиш учун ҳарбий ислоҳотларни амалга оширишига аниқ нима тўсқинлик қилаётганини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Америкалик мутахассисларнинг фикрига кўра, Украина қуролли кучлари кўп йиллик эътиборсизлик ва маблағ етишмаслиги туфайли 2014 йилда Донбассдаги можаронинг бошланишига тайёр бўлмаган, аммо ҳозирги кунга келиб НАТО ва Қўшма Штатларнинг ёрдами билан вазият «сезиларли даражада яхшиланган».

Шунга қарамай, таҳлилчилар Украина ҳарбий техникасининг ёмон аҳволи ҳақида маълум қилган.

«Мудофаа саноати ва қурол-яроғ захираларининг катта ҳажмига қарамай, мавжуд жиҳозлар моделларининг аксарияти эскирган ва тезкор таъмирга муҳтож», — деган таҳлилчилар.

Улар, шунингдек, Украина армияси кадрлар алмашинуви сабабли ҳали ҳам профессионал кичик қўмондон кадрлар қатламини яратишга муваффақ бўлмаганини айтган. Бунга ойликларнинг пастлиги, ҳарбий оилалар учун уй-жой етишмаслиги ва таълим олиш имкониятлари йўқлиги сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Хизматнинг тахминларига кўра, Украинанинг аксарият самолётлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида ишламоқда.

Аввалроқ Россия авиацияси Украина ва АҚШга жавобан Қора денгизда ўқув-жанговар парвозларни амалга оширганди. Шунингдек, Украина ҳудудининг катта қисмини йўқотиши мумкинлиги маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: