7:39 | 07.05.24

                       

Сирдарёда ўқувчилари дарсда беҳаё видео кўрган мактаб раҳбарияти ва масъуллар жазоланди

Сирдарёда ўқувчилари дарсда беҳаё видео кўрган мактаб раҳбарияти ва масъуллар ишдан олинди. Ҳолат 5-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланди.

Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги мактабда ўқувчилар беҳаё видео кўргани ҳақида хабар берилган эди. Раҳбарият ва масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида видеолавҳадаги ҳолат Сардоба туманидаги 5-умумтаълим мактабида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

«Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларида ‘Мактаб, ота-она, маҳалла’ ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: