22:20 | 23.10.23 1760

USAID Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратадиган бўлди

Ушбу маблағ сил касаллиги, эпидемия ва пандемияга қарши кураш учун йўналтирилади.

Бугун, 23 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда шу йилнинг сентябр ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган «С5+1» форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, USAID администратори Саманта Пауер Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу маблағлар сил касаллиги, эпидемия ва пандемия таҳдидига қарши кураш, шунингдек, хусусий секторни мустаҳкамлашга йўналтирилиши таъкидланган.

Маълумот учун, ушбу делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 259
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 249
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 449
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1006
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1146
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1454