9:23 | 22.12.23

                       

UzAuto Motors бугундан Cobalt, Damas ва Labo’га шартнома беришни бошлайди

Бугун, 12:00 дан бошлаб учта автомобилларнинг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бугун, 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

«Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси, шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади», дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors Cobalt, Damas, Labo машиналарини қачон сотиб бошлашини маълум қилганди. Шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: