0:06 | 14.12.23
Шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.
UzAuto Motors эълон қилган видеоёзувдан маълум бўлишича, Chevrolet Cobalt, Damas, Labo автомобиллари учун шартнома бериш 2023 йил декабр ойининг иккинчи ярмида старт олади. Компания 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун шартномалар электрон тарзда берилишини маълум қилди.
Компаниянинг қўшимча маълумотлари, сотув бошланишининг аниқ санаси UzAuto Motors’нинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Шартномалар онлайн берилиши учун харидорлар One ID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган бўлишлари керак.
Аввалроқ, UzAuto Motors дилерлик марказларида машиналарга шартномаларни олишдаги тартибсизлик ва кескинликни камайтириш учун оффлайн савдодан воз кечмоқчилиги ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда машиналар сотуви кескин ошгани бўйича инфографик маълумот берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: