20:13 | 25.11.23

                       

Ўзбекистонда машиналар сотуви кескин ошди — инфографика

UzAuto Motors’нинг қўшимча шартномаларни очиши савдо ўсишини таъминлаган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябр ойининг якунида барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга ўсиб, 183 мингтани ташкил этган.

Фото: Bugun.uz

Бу 2022 йилнинг октябрига нисбатан таққослаганда, 62 фоизга юқорилаган. Автомобил бозорини ҳар ойда таҳлил қилиб борадиган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, UzAuto Motors томонидан Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas va Labo моделлари учун қўшимча шартноманинг очилиши сентябр ойи охирида савдоларнинг ўсишини таъминлаган.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Шулардан сотилган енгил автомобиллар сони 168 мингни ташкил этиб, бир ой давомида 23 фоизга ошган. Машиналарнинг катта қисмини Сирдарё, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари аҳолиси харид қилган. Маҳаллий машиналардан 40 мингта сотилган бўлса, электромобиллар сотуви ўз қисқаришини сақлаган ҳолда 26 фоизга камайган.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Бирламчи енгил автомобиллар бозорида янги енгил автомобиллар савдоси бир ой олдинги 1,4 фоизга нисбатан 17 фоизга ортган.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иккиламчи автомобил бозори ҳам ўсишда давом этди ва ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 124 мингтадан ошди. Бу эса бир ой олдингига нисбатан 26 фоизга, ўтган йилнинг октябр ойига нисбатан эса 46 фоизга кўпдир.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Енгил электромобиллар савдоси кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда. Октябр ойида 2,7 мингта электромобил сотилди, ва бу сентябр ойига нисбатан 26 фоизга кам.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Электромобиллар бирламчи бозори ҳам ўтган йилга нисбатан 35 фоиздан икки мингтагача пасайган, сотувлар эса ўтган йилга нисбатан олти баравар ошган. Шу билан бирга, электромобилларнинг иккиламчи бозори олдинги ойдагидек ўсиб бормоқда.

Марказ таҳлилларига кўра, октябр ойида Damas/Labo, Cobalt ва Lacetti бюджет моделлари нархи кўтарилганига қарамай UzAuto Motors томонидан шартномалар қайта тикланиши туфайли ноябр ойида енгил автомобиллар савдоси ҳам ошиши мумкин.