13:37 | 05.02.24

                       

Вазирлар билан бир йиллик контракт тузилади

Президент йиғилишда Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилашни топширди.

Давлат раҳбари видеоселекторда вазирлар билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилашни топширди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Таъкидланишича, Сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда. Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди.

Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: