18:00 | 30.05.23

                       

With Chery With Love: Roodell Chery Tiggo 8 эгалари учун унутилмас тадбир уюштирди

Дастур турли мастер-класс ва тадбирларга бой бўлди

With Chery With Love: Roodell Chery Tiggo 8 эгалари учун унутилмас тадбир уюштирди. Chery автомобилларининг расмий дистрибютори Рооделл Черй Тигго 8 эгалари ва уларнинг оила аъзоларини With Chery With Love шиори остида ўзига хос тадбирда жамлади. Golden Fish Resort’нинг роҳатбахш нуқтасида ўтказилган қизиқарли дастур оддий учрашувни қувонч, илиқлик ва кўплаб ижобий ҳис-туйғуларга тўла ҳақиқий байрамга айлантирди.

Тадбир бошиданоқ Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари ташкилотчиларнинг ғамхўрлиги ва меҳмондўстлигини яқиндан ҳис қилди. Иштирокчилар илиқ кутиб олинди, ҳар бир оила махсус ажратилган ҳудудларда тадбирдан ажойиб эсдалик бўлиб қолувчи суратларга тушди.

Дастур турли мастер-класс ва тадбирларга бой бўлиб, меҳмонларга ижод оламига шўнғиш ва кундалик шовқин-суронни унутиш имконини берди. Таъкидлаш жоизки, тадбирда хизмат кўрсатиш бўлими ходимлар иштирок этиб, кун давомида автомобил эгаларига маслаҳат бериб, Chery автомобиллари бўйича турли саволларга жавоб берди.

Тадбирнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири бу Golden Fish Resort ҳудудида жойлашган бир нечта сув ҳавзаларидан балиқ овлаш имконияти бўлди. Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари балиқ овлаш, осойишталик ва тинчликдан баҳраманд бўлиши, кейин эса меҳмонлар учун махсус тайёрланган мазали тушликдан завқланиши мумкин эди.

Менга тадбирнинг ташкил этилиши жуда ёқди. Ҳаммаси энг юқори даражада — бетакрор жойлашувдан тортиб ажойиб ҳамроҳликгача, — деб таъкидлади иштирокчилардан бири.

Бутун тадбир давомида ДЖ меҳмонларнинг кайфиятини енгил ва кўтаринки руҳдаги мусиқалар билан кўтариб, ўзига хос байрам муҳитини яратди. Тадбир бошловчиси нафақат меҳмонларни хурсанд қилди, балки бир қанча танловлар ўтказиб, ғолибларга  брендининг совғаларини тақдим етди.

Мен Chery русумли автомашинани танлаганимдан жуда хурсандман. Мен доимо керакли маслаҳатларни оламан ва кўрсатилаётган хизмат сифатидан мамнунман. Шунингдек, бундай тадбирлар биз учун ташкил етилганидан хурсандман, — дея қайд этди меҳмонлардан бири.

Шунингдек, меҳмонлар учун ҳайвонот боғига сайр қилиш, от миниш ва оққушларни боқиш, табиат ҳамда атроф-муҳит гўзаллигидан завқланиш имконияти яратилди.

Тадбир якунида ҳар бир иштирокчи ўз овлаган балиғини олишга муваффақ бўлди. Илиқ ва дўстона муҳитда  Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари тадбирнинг унутилмас таассуротлари билан ўртоқлашди ва ҳамфикрлар билан алоқаларни мустаҳкамлади.

Менга тадбир жуда ёқди. Шахсан мен учун бу тасаввуримдаги энг яхши дам олиш куни. Тўғри машина танлаганимга бир сония ҳам шубҳа қилмадим, — дейди яна бир меҳмон.

Шуни таъкидлаш керакки, Chery мавжуд моделларнинг ҳар бирининг эгалари учун турли хил тадбирларни ташкил қилади. Масалан, март ойида Chery Tiggo 7 Pro эгалари Узумфермер манзилида Наврўз байрамини нишонлаганди.

With Chery With Love тадбири якунда барча иштирокчилар учун ёрқин ва эсда қоларли воқеага айланди. Меҳмонлар пухта ўйланган ва тайёрланган дастур учун ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Roodell ташаббуси билан With Chery With Love мижозларнинг ҳар бирига ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш орқали улар учун ижобий ва фойдали муҳит яратиш бўйича ёрқин намунага айланди. Айнан шундай тадбирлар Chery эгаларини ҳақиқатан хурсанд қилиб, танлаган автомоболининг сифатига ишонч ҳосил қилади.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Мурожаат учун телефон: (71) 276-55-55

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: