11:25 | 30.11.23

                       

«Янги Ўзбекистон» боғида Янги йил композициясини яратиш ишлари бошланди

Боғдаги «Аждодлар хотираси» мемориалига ўтиш йўлининг Бош вазир топшириғи билан тўсиб қўйилгани рад этилди.

«Янги Ўзбекистон» боғини эксплуатация қилиш ва сақлаш дирекцияси қоровули томонидан Бош вазирнинг топшириғига асосан аҳоли «Аждодлар хотираси» мемориалига яқинлаштирмаслиги ҳақида тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик томонидан воқеага сабаб бўлгани айтилган ходимлар фаолияти устидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига “Янги Ўзбекистон” боғига бориш, ундаги «Аждодлар хотираси» мемориалига яқинлашиш ва уни томоша қилишда ҳеч қандай тўсқинликлар йўқлигини билдирилган.

«Айни пайтда боғ ҳудудида кириб келаётган янги йилни муносиб кутиб олиш, халқимизга байрамни кўтаринки руҳда нишонлашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Янги йил композициясини барпо этиш ишлари бошланганини билдирамиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2022 йилда «Янги Ўзбекистон» боғида Янги йил арчаси ўрнатилган эди. Шу йили Ўзбекистоннинг бош арчаси Юнусобод тумани Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдонда ўрнатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: