18:08 | 27.07.24
Янгийўлда бутун бошли оила аъзоларини ўлдириб кетган эркак марҳумнинг қариндоши бўлгани аниқланди. У бу ишни пул учун қилган (фото).
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи 1995 йилда туғилган шахс жабрланувчи марҳум эркакнинг қариндоши ҳисобланади. У ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Янгийўлда уй ёниб кетгани, унда 5 нафар оила аъзоларининг жасади қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Улар:
Суриширувларга кўра, марҳумлар эр-хотин, уларнинг 2 нафар (3 ёшли ва 1 ёшли) фарзанди ва шу уйга мехмонга келган 6 ёшли қиз қариндоши экани аниқланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: