14:12 | 14.05.24
Зангиотада икки ёшли бола беш метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан батафсил маълумотларни тақдим этди.
Икки ёшли бола ҳожатхонанинг беш метрли тешигига тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 13 май куни соат тахминан 16:58 ларда қаровсиз қолдирилган бола ҳовлидаги ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган. Қутқарувчилар 5 дақиқада етиб келишди, операция 20 дақиқа давом этди.
Қутқарувчилар махсус техника ёрдамида болани олиб чиқиб кетишди. У жароҳат олмаган ва касалхонага ётқизишни талаб қилмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: