19:43 | 10.01.24

                       

Ўзбекистон аҳолиси иккита ҳудуддаги қор кўчиш хавфидан огоҳлантирилди

«Ўзгидромет» эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

2024 йилнинг 11-16 январ кунлари Ўзбекистонда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин. Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Шу сабабли, «Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: