14:50 | 18.05.23 1896

Ўзбекистон мудофаа вазири қозоғистонлик ҳамкасби бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Вазирлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва режалаштирилаётган масалалар юзасидан суҳбатлашди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган қозоғистонлик ҳамкасби Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни бугун 18 май куни қабул қилди. Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, мустақиллик йилларида икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликда эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар ўзбек—қозоқ алоқаларини янги стратегик шерикчилик босқичига кўтарилиб, иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлаётганини қайд этди.

Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати

Учрашувдан сўнг, Қозоғистон Республикаси ҳарбий делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири ҳамроҳлигида «Ғалаба боғи»га ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У ердаги «Шон-шараф» музейи фаолияти билан танишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот ҳизмати

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1172
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 807
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 831
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 685