23:19 | 21.11.23
Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш доирасида «Бунёдкор» стадионида навбатдаги баҳс бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон вакилларига қарши кечган ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижага эришган. Дастлаб ўйиннинг 14-дақиқасида Рамин Ризоян Эрон жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 38-дақиқада Меҳди Тареми ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Мусобақанинг иккинчи бўлимида Ўзбекистон аъзолари анча кучайиб, 52-дақиқада Элдор Шомуродовнинг узатмасини Остон Ўрунов голга айлантирди. Натижада, ҳисоб битта голга қисқарди. Ўйин охирлаб қолгач, 83-дақиқада эндигина майдонга тушган Игор Сергеев эса мувозанатни тенглаштирди ва орадан 14 йил ўтгач Ўзбекистон эронлик футболчиларга қарши пойтахтда яна дуранг натижани қайд эта олди.
Маълумот учун, Эрон тўрт очко билан гуруҳда етакчиликни сақлаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса худди шу очко билан иккинчи ўринни банд этиб турмоқда. Туркманистон ҳамда Ҳонгконг жамоалари эса худди Ўзбекистон-Эрон сингари дуранг натижа қайд этишган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: