23:39 | 05.11.23

                       

Ўзбекистонда аҳоли сони бир кунда қанчага кўпайиши айтилди

Республиканинг доимий аҳолиси ўтган йилга нисбатан 2,2 фоизга ошган.

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллион 599 минг 764 нафар кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Фото: Bugun.uz

Биргина 2023 йилнинг бошидан буён мамлакат аҳолиси 574,8 минг кишига кўпайган. Ҳисоб-китобларга қараганда, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. Шу йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот учун, республикада аёллар сони 18 миллион 176 минг 873 нафарни, эркаклар сони эса аёлларникидан 246 минг 18 нафарга кўпни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентлик Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп электромобил олиб келганини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: