0:34 | 19.12.23

                       

Ҳафта ўртасига бориб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

«Ўзгидромет» 20-22 декабр кунлари учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 21-22 декабрда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, 22 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 20 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ; 21-22 декабрда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, 22 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ҳамда +2 даража илиқ, кундузи 20-21 декабрда +5…+10 даража илиқ, 22 декабрда +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 21-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, 22 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: