10:54 | 26.09.23 684

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

  Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

Ўзбекистонда 2023 йил 25 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Вазирлар Маҳкамаси

Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади. Бундан ташқари, кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 миллион 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 280
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1920
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2650
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 611
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786