16:40 | 20.12.23

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар, евро курси кўтарилган, рубл курси эса тушган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 18,27 сўмга кўтарилиб, 12 минг 389,97 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси ҳам 48,49 сўмга юқорилаб, 13 минг 585,60 сўмга тўғри келган.

Рубл курси эса 0,35 сўмга пастлаб, 137,01 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, ушбу алмашинув 21 декабр, пайшанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: