16:59 | 09.10.23 565

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди

Маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш учун давлат бюджетидан 30 млрд сўм ажратилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Adventour

2023 йилнинг 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Ушбу ҳужжатнинг мақсади мамлакатнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, биринчи навбатда, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, шунингдек, мавжуд ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча шароитлар яратишдир.

Қарорга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил учун Давлат бюджетидан маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш учун қўшимча 30 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритган. Шунингдек, қарорда рейсларни уларнинг бандлигидан келиб чиқиб субсидиялаш механизмларини аниқлаш белгилаб берилган.

Қолаверса, 2024 йил 1 июлга қадар тажриба тариқасида туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан 5 нафар ва ундан ортиқ норезидентларга хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар (жойлаштириш, автомобиль ёки темир йўл транспорти, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар қамраб олинган) бўйича чет эллик ҳамкорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлар республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилади.

2026 йил 1 майга қадар маҳаллий туроператорлар, туризм соҳасида жойлаштириш хизматларини кўрсатувчи ёки автомобил транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятида йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчи билан бирга ўн ва ўндан ортиқ ўриндиққа эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган транспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 12 ой муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 сентябрга қадар UNWTO шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусини яратиш мақсадида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига қарашли бино ва иншоотларнинг капитал реконструкция қилиниши ва тўлиқ жиҳозланиши ҳамда унга туташ ҳудуднинг ободонлаштирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси қурилиши пудратчи ташкилот томонидан жалб қилинган кредит маблағлари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Экология жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур кампус қурилишини молиялаштириш учун сарфланган маблағлар 2024 йилги Ўзбекистон Давлат бюджети параметрларида назарда тутган ҳолда 2024 йил 1 майга қадар қоплаб берилади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 679
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 773
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 473
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 383
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1058
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881