16:53 | 22.10.23 1767

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳафта аввалида мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.

Ўзбекистонда 23-25 октябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража; 24 октябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража; 25 октябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража; 24 октябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража; 25 октябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража; 24 октябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража; 25 октябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +19…+24 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи 23 октябрда +15..+20 даража; 24 октябрда 9-14 даража илиқ, 25 октябр куни +22…+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража; 24 октябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража; 25 октябрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси ва кундузи +5…+10 даража илиқ; 24 октябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража; 25 октябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 163
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 358
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 388
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 208
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 436
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 315