12:55 | 20.10.23

                       

Ўзбекистонга 550 га яқин смартфонни ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди

Умумий қиймати олти млрд сўмга яқин бўлган смартфонлар орасида iPhone 15 Pro ва iPhone 15 Pro Max телефонлари хам бор.

Ўзбекистонга ноқонуний тарзда 24 турдаги уяли алоқа воситаларини олиб кираётган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти божхона қўмитаси матбуот хизмати

Фарғона божхона, ДХХ ва ички ишлар ходимларининг ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда қиймати 5 миллиард 788,9 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Фото: Фарғона вилояти божхона қўмитаси матбуот хизмати

«Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган шахс бошқарувидаги Cobalt русумли автомобил Наманган вилоятига кириш постида тўхтатилган.

Фото: Фарғона вилояти божхона қўмитаси матбуот хизмати

Машина текширилганда, автотранспортнинг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, ҳорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 24 турдаги 550 дона уяли алоқа воситалари, жумладан, iPhone 15 Pro, iPhone 15 Pro Max, Samsung galaxy S23 Ultra , Samsung galaxy S23 FE русумидаги смартфонлар борлиги аниқланиб, уларнинг дастлабки қиймати 5 миллиард 788,9 миллион сўм қилиб белгиланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширувв ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: