10:07 | 24.10.23 526
Ўзбекистонга тўққиз ой давомида қанча чет эллик тижорат мақсадида келгани маълум бўлди
Мамлакатга савдо-сотиқ бўйича энг кўп Туркманистон аҳолиси ташриф буюрган.
2023 йилнинг январ-cентябр ойларида 42,6 минг нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонга тўққиз ойда тижорат мақсадида ташриф буюрган энг кўп давлатлар фуқаролари:
- Туркманистон – 25,5 минг нафар;
- Тожикистон – 10,4 минг нафар;
- Афғонистон – 1,3 минг нафар;
- Туркия – 0,8 минг нафар;
- Хитой – 0,7 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йилнинг январ-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани хабар қилинганди.