10:11 | 21.11.23

                       

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

21-23 ноябр кунлари республика ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишни бошлайди.

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 2023 йилнинг 21-23 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Фото: Bugun.uz

21 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.

22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10…+15 даражагача, кечалари +3…+6 даражагача пасаяди, шимолда +1…+3 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

22-23 ноябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: