10:50 | 21.11.23 457
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 10 ойда қанчага етгани очиқланди
Республиканинг экспорт ва импорти 2022 йилга нисбатан 25,2 фоизга кўпайган.
Статистика агентлиги маълум қилишича, 2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 52 миллиард АҚШ долларига етган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,3 миллиард АҚШ долларига ёки 25,2 фоизга кўпайган.
Ўзбекистоннинг экспорти 20,5 миллиард АҚШ доллари (29,1 фоиз) га ошган бўлса, импорти 30,5 миллиард АҚШ доллари (22,7 фоиз) га кўпайгани маълум қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етгани ва мамлакатлар кесимида энг кўп қарз Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан олингани хабар қилинганди.