8:25 | 28.11.23
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши ортидан чанг-тўзон кўтарилиши кузатилади.
«Ўзгидромет»дан олинган маълумотларга кўра, 28 ноябр куни Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +22…+24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +20…+25 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоийда чанг-тўзон бўлиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +17…+22 даража ва Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво +12…+17 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: