10:09 | 18.11.23

                       

Жанубий Кореяда ит гўштини ейишга қарши қонун қабул қилинади

2027 йилдан бошлаб мамлакатда ит гўштини ейиш ёки сотиш бутунлай тўхтатилади.

Yonhap News агентлиги Жанубий Корея ҳукумати ва ҳукмрон халқ ҳокимияти партияси ит гўштини истеъмол қилишни тўхтатиш учун шу йил давомида махсус қонунчиликни қабул қилишга қарор қилганлигини ёзмоқда.

Фото: Yonhap News Agency

Қонун лойиҳаси ит гўштини сўйиш, тарқатиш ва сотишни тақиқлашга қаратилган бўлиб, уч йиллик синов давридан кейин 2027 йилдан бошлаб бундай ҳаракатларни бутунлай тўхтатишга йўналтирилган.

Ҳукуматнинг статистик маълумотларига кўра, Кореяда 1150 га яқин ит фермалари, 34 та гўшт корхоналари, 219 дистрибюторлар ва ит гўштидан тайёрланган таомларни сотадиган 1600 га яқин ресторанлар мавжуд.

Қарордан сўнг, ит гўшти саноатида ишлайдиган бир гуруҳ одамлар парламент биноси олдида намойиш ўтказганлар. Улар ҳукумат ва қонун чиқарувчиларнинг қарорини одамларнинг ҳаётига таҳдид сифатида кескин танқид қилганлар.

Эслатиб ўтамиз, Молдова президентининг ити Австрия президентини тишлаб олиши оқибатида, Австрия етакчиси Ван дэр Бэллен қўлини боғлаган ҳолда ҳужжатларни имзолаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: