10:31 | 08.06.24

                       

Жиззахда 11-синф қиз имтиҳонга кетиб, уйига қайтиб келмади

Жиззахда 11-синф қиз имтиҳонга кетиб, уйига қайтиб келмади.

Жиззахда 11-синф ўқувчиси 29 май куни имтиҳонга кетиб, уйига қайтиб келмаган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Пахтакор тумани Олтинкўл МФЙ Эргаш Жуманбулбул кўчасида яшовчи 2007 йилнинг 6 июль куни туғилган, тумандаги 4 сонли ўрта умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Мусурмонова Чарос Камол қизи жорий йилнинг 29 май куни соат 07:30 ларда яшаш уйидан мактабга имтиҳонга бораман деб чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Ушбу бедарак йўқолган Мусурмонова Чарос Камол қизини кўрганлардан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 тизимига ва қуйидаги  телефон рақамларига:

  • 72-353-13-56;
  • 72-353-12-02;
  • 99-556-60-76;
  • 94-392-00-02;

қўнғироқ қилишлари ёки яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришлари сўралди.

«Бедарак йўқолган шахс ҳақида маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланади ва пул мукофотига эга бўлади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: