22:52 | 19.12.23

                       

Жиззахда АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

У Мексика орқали жўнатиш эвазига фуқародан 17 минг доллар сўраган.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида А.Х. исмли шахс фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига Мексика орқали юборишини айтиб, сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарёда фуқарога АҚШ визасини олиб бериш ваъда қилингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: