20:23 | 10.01.24

                       

Жиззахда чақалоғини мутассил қийнаб келган эркакнинг ҳибсдан чиқарилгани айтилди

Болалар омбудсмани эркакнинг қаерда эканлигини маълум қилди.

Жиззах вилоятида чақалоғини қийнаб келган эркакнинг ҳибсдан чиқарилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йилнинг 21 декабр куни А.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а»,«б» бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро А.Б. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва ҳозир ҳам ҳибсда сақланмоқда.

Шу билан бирга, боланинг онасига А.Б. томонидан доимий тазйиқ ўтказиб келингани инобатга олиниб, 2023 йилнинг 28 декабр куни З.Х. га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди А.Х. нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Аввалроқ, Жиззахда эркак чақалоғини муттасил равишда қийнаб келгани аниқланиб, унга нисбатан қийнаш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: