11:33 | 29.05.24

                       

Жиззахда маст ҳайдовчи «КамАЗ»да бировнинг дўконини бузиб ташлади

Жиззахда маст ҳайдовчи «КамАЗ»да бировнинг дўконини бузиб ташлади. Бундан ташқари у дўкон эгасининг Spark'ининг ҳам орқасидан урган.

Жиззах вилояти Зарбдор туманида юк машина ҳайдовчиси «КамАЗ»да Spark автомобили ва савдо дўконига шикаст етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 май куни соат 01:19 ларда Зарбдор тумани «Равот» маҳалласида жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб «КамАЗ» юк машинаси эгаси савдо дўконини бузиб ташлаганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида Зомин туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ш. «КамАЗ»ни маст ҳолда савдо дўкони олдига ҳайдаб келиб, дўкон ёнида турган 24 ёшли Ҳ.Р ва унинг шериги У.О. билан ўзаро тортишиб қолгани аниқланган.

Оқибатда фуқаро Ҳ.Р. ҳайдовчининг юзига уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Spark русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.

Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: