Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлар билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
10:15 | 24.05.24
Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар йўлидан ўтаётган аёлни уриб юборди. Аёл ўта оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган (видео).
Жиззах шаҳрида 23 май куни тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар йўлидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ соат 8:30 лар атрофида Шароф Рашидов кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган аёл йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётганда сўнгги йўлакчадан тезликда келаётган тез ёрдам машинаси уриб кетган.
Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлар билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: