Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
15:47 | 05.03.24
Жиззахда жазо учун доскага чиқарилган 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетди. Айни пайтда ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги мактабда ўқитувчиси танбеҳ берган 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 1-синф раҳбари С.С. имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: