10:32 | 18.02.24

                       

Жиззахдаги хусусий боғчада бола вафот этди

15 февраль куни Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги боғчада тарбияланувчи вафот этди. Бу ҳақад вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 февраль куни «Н.Ш» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда. Боланинг ўлимига нима сабаб бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: